UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  2 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  18 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  9 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

Мундиал олдидан: Рустам Ашурматов: "Ҳозирча 90 фоиз тайёрмиз" Янгиликлар

Мундиал олдидан: Рустам Ашурматов: "Ҳозирча 90 фоиз тайёрмиз"

Ёшлар терма жамоаси аъзолари Янги Зеландияга жўнаб кетди.
Жўнаб кетиш олдидан футболчилар сайтимизга ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Жаҳон чемпионатига узоқ муддат тайёргарлик олиб бордик. Жамоада муҳит жуда яхши ва аҳил оилага айландик. Мундиал бошлангунга қадар 100 фоиз тўла формага киришимиз керак. Ҳозирча 90 фоиз тайёрмиз. Панама билан ўйиндан сўнг мундиалга 100 фоиз тайёр бўламиз деб ўйлайман", - дейди термамиз ҳимоячиси.

- Мана шу йиғинлар давомида терма жамоамиз мураббийлари ўйинлари асосан ҳимоявий ташкил этмоқдами ёки ҳужумкорми?
- Кўпроқ ҳужумкорликка эътибор қаратилмоқда. Ҳозирча кўпроқ ўзимизни хатолар ва услубимиз ҳақида ўйламоқдамиз. Рақибни ҳам ўрганишни бошлаганмиз. Бундан олдин бир неча рақибни ўйинларини кўриб чиқдик. Сербия ва Германия ўйинини кўриб, бу жамоанинг кучли эканлигини кўрдик. 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Шунга қарамай Германия билан ҳам бемалол ўйнасак бўлар экан.

- Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этган Ашурматов билан ҳозирги ҳолатдаги Ашурматов ўртасида қандай фарқлар бор деб ўйлайсиз?
- Бунга биринчи навбатдаги мухлислар ва мураббийлар баҳо беради. Ўзимни фикримча ўйинимда ўсиш бўлган. Ўсмирлар ўртасида ҳам яхши ҳаракат қилдик лекин ундан кейин кўп тажриба тўпладик. Амалиётларга эга бўлдик. Ўсишга эришдим. Ўсмирлар ўртасида йўл қўйилган хатолар бу ёшликни хатоларидан бўлди деб ўйлайман. Энди бу хатоларни такрокламаймиз деб ният қилаяпман.

- Ўсмирлар ўртасидаги чемпионатдан сўнг ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатигача Европа жамоалар жуда катта ўсишга эришади. Бизда эса аксинча ҳолат бўлади одатда. Нега шундай бўлади деб ўйлайсан?
- Мисол учун Германия ёшлар терма жамоасини олсак, уларни терма жамоаси ўсмирларда иштирок эта олмаслиги мумкин лекин ёшлар ўртасида жуда кучли ўйин кўрсатади. Олимпия миқиёсида ундан ҳам кучли, терма жамоалар борасида эса етакчидир. Бизда эса аксинча кўринмоқда. Буни сабаблар кўп. Германиянинг мана шу таркибидаги барча ўйинчилари бундеслиганинг барча клубларида асосий таркиб ўйинчиларидир. Бизда эса аксинча ёшлар лигасида, биринчи лигада ўйнайди. Биринчи сабаб шу. Иккинчиси мураббийларнинг ишончи. Агар бизда ҳам мураббийлар шу ўсмирларга ишонганда шу даражадаги ўсишга эришган бўлар эдик. Мисол учун "Бунёдкор" клуби ҳозир асосан ёшларга эътибор қаратган. Бу фақат терма жамоамизга фойда келтиради ва футболчилар ўсади. Шуни ҳисобида Германияда футболчи тезликда ўсиб боради. Ўсмирлардан ёшлар термасига ўтишда футболчиларда узилиш пайдо бўлади ва шуни ҳисобига кучсизланиш келиб чиқади.
Яна битта ҳолат. Бизда футболчи ўсмирларда ажойиб натижа кўрсатса уни мухлислар мақтаб юлдуз қилиб қўяди. Шундан сўнг тамом. Буни мухлислар ва журналистлар жуда яхши билади. Европада эса янада ўсиш учун ўйнайди.

- Иккинчи бор жаҳон чемпионатида иштирок этмоқдасиз. Нималарни кутмоқдасиз?
- Ўтган сафар ўсмирлар билан иштирок этганда чорак финалда Гондурасга имкониятни бой бериб қўйган эдик. Бу сафар мана биринчи турдан яна шу жамоага қарши майдонга тушамиз. Ўша мағлубият учун ҳам ўйин бўлади деб ўйлайман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика