UZ

Сўнгги янгиликлар

19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:30Суперлига. "Шўртан" – ОКМК (матнли трансляция)  5 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  3 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  5 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  26 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  11 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  8 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  27 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  4 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  3

"Муҳими болалар хурсанд". "Насаф U-14" ва "Андижон U-14" бош мураббийларининг ўйиндан кейинги фикрлари Янгиликлар

"Муҳими болалар хурсанд". "Насаф U-14" ва "Андижон U-14" бош мураббийларининг ўйиндан кейинги фикрлари

Ўзбекистон U-14 чемпионатининг илк очилиш учрашувида "Насаф U-14" ва "Андижон U-14" жамоалари ўзаро куч синашди.

Муросасиз ва курашларга бой кечган ўйинда Қаршилик ёш футболчилар рақибларини кичик 1:0 ҳисобида таслим қилди. Ўйиндан сўнг икки жамоа бош мураббийларининг фикрларини тингладик. 

Ислом Аҳмедов ("Андижон U-14" бош мураббийи) - Аввало "Насаф" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биринчи ўйин бўлгани учун болалар бироз ҳаяжонланди. Кейинчалик ўзларига келиб олишди. Тўпни назорат қилган вақтимизда ҳужумларимиз самарасиз кетди. Бугунги ўйинни қайтадан кўриб чиқамиз. Ташкилотчилик проффессионал даражада, дея оламан. 


Зафар Очилов ("Насаф U-14 бош мураббийи) - Рақибимиз "Андижон U-14" яхши жамоа экан. Гуруҳда бизга қарши тушганидан сўнг ўзим қизиқиб ўрганишни бошладим. Худога шукур ғалаба қозондик. Болаларга ҳаракат қилишгани учун раҳмат айтаман. Навбатдаги учрашувга тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Муҳими болалар хурсанд. 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика