UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Муҳаммадқодир Абдуллаев: "Футболчи сифатида хотира турнирида иштирок этганимдан хурсандман" Янгиликлар

Муҳаммадқодир Абдуллаев: "Футболчи сифатида хотира турнирида иштирок этганимдан хурсандман"

Таниқли боксчи, мамлакатимиздаги бокс бўйича ягона Олимпиада чемпиони, Ўзбекистон ифтихори фахрий унвони соҳиби, қатор давлат мукофотлари эгаси Муҳаммадқодир Абдуллаев кеча Фарғона вилоятининг Бувайда туманида ташкил этилган футбол хотира турнирида иштирок этди.
Динамо ва Фарғона вилояти фахрийлари ўртасида кечган баҳсда Абдуллаев фахрийлар жамоасида майдонда жавлон урди. Учрашувдан сўнг Муҳаммадқодир ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Гувоҳи бўлганингиздек, Янгиқўрғон туманида 9 май  Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан футбол шоуси ташкил этилди. Ушбу тадбирда шунчаки фахрий меҳмон сифатида эмас, майдонда футболчи бўлиб ҳаракат қилганимдан хурсандман. Боксми ёки футбол? Муҳими, барчамиз мамлакатимиз спорти ривожи йўлида ишлашимиз керак.



Туманларда мана шундай футбол ўйинларини кўпроқ ташкил этиб, мухлисларга хурсандчилик улашиш керак, деб ўйлайман. Бугунги учрашувни ташкил этган ташкилотчиларга ўзимнинг самимий миннатдорчилигимни изҳор этаман.
Қайси спорт тури бўлмасин, асосийси спортчиларимиз ҳамиша юртимиз шарафини халқаро майдонда муносиб ҳимоя қилиб, байроғимизни сарбаланд кўтаришсин! Чунки, спорт бу бир оила демакдир, - дейди Абдуллаев.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика