Муҳаммад Салоҳ келажаги бўйича бир қарорга келди

Khoja
13 янв 2024, 08:46
“Ливерпуль” етакчиси Муҳаммад Салоҳ Англияда қолишга қарор қилди.

Саудия Арабистони жамоасининг катта миқдорда пул таклиф қилишига қарамасдан, мисрлик футболчи ҳозирги жамоаси таклиф қилган шартномага рози бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Салоҳ 2017 йилдан бери “Ливерпуль” либосида ҳаракат қилиб келмоқда. У жорий мавсум 27 та учрашувда 17 та гол уришга эришди.

Аввалроқ, Салоҳ келаётган ёзда Саудия Арабистони жамоаларининг асосий трансфер нишони эканлиги айтилганди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com