Муҳаммад Салаҳ Чеченистон республикасининг фахрий фуқаросига айланди

23 июн 2018, 07:10
Бу ҳақда Чечинистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг “Вконтакте”даги саҳифасида маълум қилди.

“Муҳаммад Салаҳ—Чеченистон республикасининг фахрий фуқароси. Ҳа, худди шундай! Бу кеча мен шундай қарорни имзоладим. Миср термаси шарафига ёзилган кечки овқат вақтида Муҳаммад Салаҳга қарорнинг нусхасини ва кўкрак нишонини топширдим. Бу муносиб номдир. Минглаб болалар, ёшлар, катта ёшли инсонлар дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бирини кўриш ва у билан гаплашиш имкониятига эга бўлди”,—деб ёзади Рамзан Қодиров.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Вконтакте

Сўнгги янгиликлар

Барча ›