UZ

Сўнгги янгиликлар

11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  1 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  3 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  5 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  3 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  1 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  10 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0

МТЖ йўлида "қурбон бўлганлар", энди ЁТЖдан ҳам жабр чекиши керакми? Янгиликлар

МТЖ йўлида "қурбон бўлганлар", энди ЁТЖдан ҳам жабр чекиши керакми?

МТЖ (миллий терма жамоа)ни бир четга суриб турамиз.

Лекин сўнгги 10 йилда ЎТЖ (ўсмирлар терма жамоаси), ЁТЖ (ёшлар терма жамоаси) ва ОТЖ (олимпия терма жамоаси)нинг йиғинлари деб асосий таркибда ўйнаб турган футболчини олиб кетавериш авж олди.

Бу иш бердими? Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳали ҳамон Олимпиадага чиқа олгани йўқ. Сўнгги ЖЧларга ҳам борганимиз йўқ.

Кўп мураббийлар бизни кўриб қолса эътироз билан чиқишади. "Шуни ёзсангиз бўлмайдими, асосий таркибда ўйнаб турган футболчини клубдан олиб кетиб қолаверишади. Кейин у келиб захирада ўтиради. Яна ўйин амалиётини берганимизда, яна хориж йиғини"...



Биз ёзиб чарчадик, мард бўлиб чиқинглар, ОАВ орқали интервью беринглар ва ниҳоят ҳеч бўлмаса Япония ёки Кореяга ўхшаб ўз ҳуқуқингизни ҳимоя қилиб, берманг футболчингизни... Сиз жиноят қилмаяпсиз-ку, ўз ҳуқуқингизни талаб қилинг. Ахир бу футбол равнақи йўлида-ку. Хўжакўрсинга тузилган мураббийлар кенгашидан не фойда? Ёки нима, фақат "Пахтакор"дами энг яхши мураббийлар? Бундоқ тўпланиб таклиф беринг, ўз мураббийингизни "тиқиштиринг", келтириб беринг унинг кучлилигини. Ҳар бир ёш терма жамоасига бетараф мураббий қўйиш пайти аллақачон келди.

Россия билан бўлиб ўтган ўйинга чақирилган футболчилар ичида қуйидагилар бугунги кунда ўз жамоларининг асосий таркибидан ўрин олганлар:

Дарвозабон
Шоҳрух Эшбўтаев (“Сўғдиёна”) -  19.12.1996

Ҳимоячилар:
Достон Турсунов (“Металлург”) - 13.06.1995
Исломжон Қобилов (“Металлург”) -  01.07.1997
Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”) - 07.07.1996
Акрам Комилов (“Бунёдкор”) - 14.03.1996

Ярим ҳимоячилар:
Абдужамол Исроилов (”Динамо”) -  24.12.1996
Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”) - 08.12.1996
Азиз Ғаниев (“Насаф”) - 22.02.1998
Жавоҳир Қаҳрамонов (”Динамо”) -  21.03.1996
Ислом Рашидхонов (“Насаф”) - 22.10.1997
Бобир Абдухолиқов (“Насаф”) - 23.04.1997
Одил Ҳамробеков (“Насаф”) - 13.02.1996
Эргаш Исмоилов (“Бухоро”) -  28.07.1995
Дониёр Нарзуллаев (“Насаф”) - 11.04.1995
Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”) - 24.07.1996

Ҳужумчи:
Забиҳилло Ўринбоев (“Олмалиқ”) - 30.03.1995



2018 йил Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати бизга ҳеч нима бермайди. 2020 йилдагиси эса Токио Олимпиадаси йўлланмасини тақдим этади. Унга тайёргарлик кўриш керак. Лекин бугунгиси ортиқча. У ерга кейинги мусобақани ўйлаган ҳолда, олий лигада ўз ўрнини топа олмаётган 1997 йилда таваллуд топган футболчиларни. Уларга эса худди шундай ўз ўрнини топишда қийналаётган 1995-96 йилда туғилган футболчиларни жалб қилиш керак. Яхшилаб истаса 1998-99 йилларда таваллуд топган футболчилар ҳам чиқади. Европа лигаси финалига чиққан, Голландияда иккинчи ўринни қўлга киритган "Аякс" мисолида кўришимиз мумкин, ишласа, изласа ҳамма нарсанинг уддасидан чиқса бўлади. "Аякс"нинг 1995-99 йилда туғилган аксар футболчилари асосий таркибда юқоридаги ютуққа эришдилар. Бизда шу ёшдан терма жамоа қилиб кўринг, Ўзбекистон Кубогининг финалига ҳам чиқа олмайди. Чунки ишламаймиз, ишлашни билмаймиз, ўрганишни истамаймиз, сабаби биз ўзимиз учун ақллимиз!

Ёшлар терма жамоаларида қайд этиладиган сунъий натижалар билан кериламиз. Катталарга келганда рақибларнинг натижасини кутиб ўтирамиз. Буларнинг барига туппа-тузук ёш ўйинчи чиқаётган пайт уларни сарсон қилишимиз сабаб. Клубида ўйнаяптими, ўйнасин. Нима кераги бор уни йиғинма-йиғин судрашнинг? Бу саволларга неча йилдан бери жавоб ололмайман. Балки мен нотўғри ўйлаяпман десам, Европада шундай, Лотин Америкасида шундай, наҳот биз уларга қараганда тўғри ишлаяпмиз?

Хитойда йиғин бошланган куни олий лигада 13-тур ўйинлари бўлади. Ўз-ўзидан асосий таркиб ўйинчиларидан бир неча нафари ўз клубларига ёрдам бера олмайдилар. Олий лигада ҳар бир очко қимматли. Келишилган ўйинларга барҳам бериляпти, энди барча ўз кучи билан очко олиш илинжида. Шундай экан, нега ПФЛ уларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилмайди?


Хитойда бўлиб ўтадиган йиғин давомидаги ўйинлар тақвими:

14 июнь (чоршанба)
"Қизилқум" – "Машъал"
"Обод" – "Металлург"
"Сўғдиёна" – "Навбаҳор"
"Нефтчи" – "Динамо"

15 июнь (пайшанба)
"Насаф" – "Шўртан"
"Олмалиқ" – "Пахтакор"
"Бунёдкор" – "Қўқон-1912"
"Бухоро" – "Локомотив"

Ҳозирча рўйхат эълон қилинмади. Агар Россия билан бўлиб ўтган ўйиндаги таркиб жалб қилинса, унда "Металлург" икки нафар асосий таркиб ҳимоячиси хизматидан фойдалана олмайди, "Обод"га қарши ўйинда. "Сўғдиёна" эса дарвозабонини қўйиб юборишга мажбур. "Навбаҳор" сўнгги ўйинларда ғалаба қозона олмаяпти, бу уларга қўл келиши аниқ. "Ўра"дан чиқиб кета олмаётган "Бунёдкор", бугунги кунда юқори формага кириб олган "Қўқон-1912"га қарши уч нафар асосий таркиб футболчисидан фойдалана олмаслиги мумкин. "Қўқон-1912"нинг бахтига Жавоҳир Сидиқов МТЖга чақирилди, 15 июндаги ўйиндан кейин "Қўқон-1912" ихтиёрига етиб келади. Акс ҳолда у ҳам буюк Хитой деворини томоша қилиб келишга мажбур бўларди.

Муаммо шунда-ки, Равшан Ҳайдаров МТЖ мураббийи сифатида шу ўйинда қаерда бўлади? МТЖ билан Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрадими ёки Хитойга кетадими? Бир мураббийнинг "мингта" жойда ишлаш операцияси Ўзбекистонда шу кунгача ўзини оқламаган, оқламайди ҳам, оқламаяпти ҳам-ки, биз шу тизимдан чиқиб кета олмаяпмиз.



"Насаф" воҳа дербисида "Шўртан"га қарши баҳс олиб боради. Агар уларнинг ўйинлари қолдирилмаса, асосий ва захира ўриндиғида ўтирадиган аксар футболчиларнинг хизматидан Рўзиқул Бердиев фойдалана олмайди.

Сўнгги сўз ўрнида. Йиғин қилсак ҳам танқид қилишади дейдиганларга...
Йиғин ҳам бўлди, ҳеч қаерга, ҳеч қандай йўлланма бермаса-да Осиё чемпионатига ҳам чиқдик. Ўйнадик ҳам, ана тўртинчи ўринни, ана борингки биринчи ўринни қўлга киритдик ҳам дейлик, хўш? Футболимиз ривожланиб, ўша йигитлар ЖЧга бизни олиб чиқа оладими? Ана селекция қилиб, олий лиганинг асосий таркибига кира олмаётган ёки биринчи лигада ўйнаётган футболчиларни йиғиб машғулот ўтказиб келинг хорижда, гап йўқ. Лекин тайёр ўйинчининг клубида гуллаб яшнаб, МТЖга фойда келтиришига йўл ҳам очиб беринг!

Ҳа-ми? Унда нега шу пайтгача бу нарса ўз ишини бермади?
Йўқ-ми? Нега унда фойдаси йўқ нарсага 10 йилдан бери вақт сарфлаймиз?

Тез кунларда Азиз Ҳайдаровнинг очиқ интервьюсини ўқийсиз. Ёлғон гапиришни ёмон кўрадиган футболчимиз очиқчасига бу ҳолатда ЖЧга чиқиб ўзимизни ўзимиз алдаб қўйишимизни айтиб ўтган.

Нодирхўжа Юлдашев.

Рейтинг: +57   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика