UZ

Сўнгги янгиликлар

22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  2 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  3 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  0 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  3 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  9 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  14 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  7

МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 25-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра, 25-турнинг энг яхши дарвозабони – Валижон Раҳимов ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" бу турда Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ғалабада Раҳимовнинг ўрни беқиёс, чунки у 28-дақиқада пенальтини бартараф этди ва бу "қалдирғочлар"га қўшимча куч бағишлади. Бундан ташқари, тошкентликлар посбони баҳс мобайнида қатор вазиятларда ўзини кўрсатди. Championat.asia ижодий гуруҳи ортиқча муҳокамаларсиз айнан уни энг яхши деб топди.


Championat.asia сайти талқинида 25-турнинг энг яхши мураббийи – Илёс Зейтуллаев ("Бунёдкор")

Юқорида таъкидлаганимиздек, ортда қолган турда "Бунёдкор" сафарда "Навбаҳор"ни мағлуб этди (2:0). Бунда Илёс Зейтуллаевнинг ҳиссаси катта. Учрашувда айнан унинг тактик ишланмалари қўл келди. Шундай қилиб, Championat.asia сайти 43 ёшли мутахассисни турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этди.    


Championat.asia сайти талқинига кўра, 25-турнинг энг яхши футболчиси – Имеда Ашортиа ("Бунёдкор")

"Бунёдкор"нинг "Навбаҳор" устидан қозонган ғалабасида катта саҳнага чиққан футболчи айнан Имеда Ашортиа эди. У учрашув мобайнида 2 та гол урди ва бир қатор хавфли вазиятлар яратди. Грузиялик ҳужумчи то алмаштирилгунча – 87-дақиқагача тиним билмади. Шу тариқа, Championat.asia сайти ходимлари бир қанча номзодлар орасидан айнан Имедани танлади ва тур футболчиси дея эълон қилди. 


Championat.asia сайти талқинида 25-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Усмонали Исмоналиев ("Андижон")

"Андижон" – "Шўртан" баҳсида шунчаки "отишма" юзага келди ва мезбонлар 4:3 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Учрашувда Усмонали Исмоналиев дублни расмийлаштирди. Андижонликлар аъзосининг 54-дақиқада урган иккинчи голи жуда чиройли чиқди. У Абдураҳмон Комиловнинг қанотдан ошириб берган тўпини тўхтатмасдан дарвозага жойлаб қўйди. Шундай қилиб, моҳирона зарбаси орқали дарвозани ишғол қилган Исмоналиев тур голи муаллифи сифатида эътроф қилинди.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
21 окт 13:51:36
Abdusalom Mirzayev
ИЛХОМЖОН ИРГАШЕВ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Усмон Андижонлик 1чи Андижон да уйнаган Бунедкорга боришдан олдин
Тожик эмасми?
   
21 окт 13:40:39
ИЛХОМЖОН ИРГАШЕВ
Усмон Андижонлик 1чи Андижон да уйнаган Бунедкорга боришдан олдин
   
21 окт 13:40:01
ИЛХОМЖОН ИРГАШЕВ
Усмон Андижонлик 1чи Андижон да уйнаган Бунедкорга боришдан олдин
   
21 окт 13:27:49
STENLESS..R
Исмоналиевни Бунёдкор футболчи зато ёзишибди знди Андижонликлар хафа булишади.
   
21 окт 13:25:29
Ibrohimov&UTD
Andijon Sho‘rtan uchrashuvida eng chiroyli gol mualifi Bunyodkor futbolchisi bo‘libdi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика