Мойзе Киннинг отаси: "Англияга ўтиш хато бўлди"
16 ноя 2019 18:22
Янгиликлар
Мойзе Киннинг отаси: "Англияга ўтиш хато бўлди"
"Эвертон" ҳужумчиси Мойзе Киннинг отаси Жин ўғлининг Ливерпуль клубига ўтиши хато бўлди деб ҳисобламоқда.
"Англияга кўчиб ўтиш хато бўлди. Менга аввалданоқ бу трансфер ёқмаган эди. Умид қиламанки, у имкони борича тезроқ Италияга қайтади", - дейди Жин.
Мойзе Кин ёзда "Ювентус"дан "Эвертон"га ўтган эди.
19 ёшли футболчининг ливерпулликлар билан тузган шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган.
Ёш ҳужумчи 2018 йилдан бери Италия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.
Фикрлар