UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  1 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  3 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  1 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  2 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  26 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  3 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  3 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2

Мўйдин Мамазулумов: "Ҳали мухлисларни кўп хурсанд қиламиз" Янгиликлар

Мўйдин Мамазулумов: "Ҳали мухлисларни кўп хурсанд қиламиз"

Олий лиганинг 14-турида Муборакнинг "Машъал" жамоаси Ғузорда Фарғонанинг "Нефтчи" клуби қабул қилди.

Баҳсда "Нефтчи"нинг дастлабки голига муаллифлик қилган Мўйдин Мамазулумов ўйин борасида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

- Вадим Абрамов жамоага келишидан аввал асосан заҳирада қолиб кетаётгандим. Шу сабабли ўз ўйинимни тўлиқ кўрсатишга имконият йўқ эди. Вадим Карленович жамоани ўз қўлига олганидан сўнг менга кўпроқ ишонч билдирмоқда ва ҳужумчи сифатида сўнгги икки баҳсдан бери ўз вазифамни бажаряпман. "Машъал"га қарши баҳс борасида фикр билдирадиган бўлсам, Ғузорга биз ғалаба учун келган эдик. Афсуски, дуранг натижа қайд этилди. Айтиш керакки, ғалабага жуда яқин келдик. Жамоамиз секин-аста ўзига келмоқда. Ҳали мухлисларни кўп хурсанд қиламиз. Мен бунга ишонаман, - деди Мўйдин Мамазулумов.  

"Нефтчи" матбуот хизмати


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика