

"Sport Bild" хабарига кўра, "шпорлар" бош мураббийи Жозе Моуриньо 26 ёшли австриялик футболчини ёзги трансферлар ойнаси вақтида таркибга олиб келмоқчи. Унинг немис клуби билан шартномаси 2022 йилга қадар давом этади.
Ушбу мавсумда Марсель Германия чемпионатида 18 ўйинда 5 гол уришга эришди. У 2014 йилдан буён жамоа шарафини ҳимоя қилади.



