Моуриньюга ажратиладиган маблағ камайтирилади

Mirjalol Normatov
3 май 2020, 16:41
Ёзги трансферлар ойнаси вақтида "Тоттенхэм" унчалик шов-шув кўтармайди.

"Sunday Mirror" хабарига кўра, клуб раҳбарияти бош мураббий Жозе Моуринью учун ажратиладиган трансфер бюджетини камайтиришга қарор қилган. Клуб катта трансферларни амалга оширмайди ва таркибга арзонроқ бир ёки икки нафар футболчи келиб қўшилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "шпорлар" ёзда Дрис Мертенс ("Наполи"), Оливье Жиру ("Челси") ва Тома Менье (ПСЖ) каби эркин агентга айланадиган футболчилар билан шартнома имзолашни истаётгани борасида маълумотлар тарқаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sunday Mirror