Моуринью шахсий антирекордини ўрнатди

Sherzod Nurmatov
23 май 2023, 14:08
"Рома" А Сериянинг 36-тури доирасидаги ўйинда "Салернитана" билан дуранг ўйнади (2:2).

Бу "бўрилар" А Серияда (4 та дуранг, 2 та мағлубият) ғалаба қозона олмаётган қаторасига 6-ўйин. "Gracenote Live"нинг хабар беришича, бу римликлар мураббийи Жозе Моуринью учун нафақат ушбу клубдаги, балки бутун фаолиятидаги энг ёмон сериядир.

Алоҳида айтиш жоиз, португалиялик мутахассис еврокубокларда ҳамон яхши натижаларга эришмоқда ва "Рома"ни Европа Лигаси финалига олиб чиққани билан мақтана олади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Gracenote Live