Моуринью Куртуа "Челси" билан шартнома тузишга мажбурлашга уриняпти

Narzulla Saydullayev
22 ноя 2013, 18:32
"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо Белгия терма жамоаси ва ҳозирда ижара асосида "Атлетико" дарвозасини қўриқлаётган Тибо Куртуани лондонликлар билан янги шартнома тузишга мажбурлаяпти, деб ёзмоқда Marca.
Португалиялик мураббий янги шартнома 2019 йилга қадар амалда бўлишини талаб қиляпти. Бу ниятига эришиш учун Моуриньо дарвозабонни шантаж қилишга ҳам тайёр. Агар Куртуа "Челси" билан янги шартнома имзолашни истамаса, Жозе уни бошқа ҳеч қачон ижарага қўйиб юбормаслик ва 2016 йилгача заҳира ўриндиғида олиб ўтириш билан қўрқитяпти. Чунки Куртуанинг амалдаги шартномаси 2016 йилгача мўлжалланган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sport-express.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›