UZ

Сўнгги янгиликлар

16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  47 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  7

Моуринью: “Бу “мушук-сичқон” ўйини бўлди” Янгиликлар

Моуринью: “Бу “мушук-сичқон” ўйини бўлди”

Англия Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган “Эвертон” – “Тоттенхэм” (5:4) баҳсидан кейин меҳмонлар устози Жозе Моуринью ўз фикрлари билан бўлишди.

“Агар буни фантастика деб айтсангиз, майли шундай бўла қолсин. Бу масалада нейтрал эмасман. 4 та гол урганингдан кейин ғалаба қозонишинг керак. Ўйинимизни ҳисобга олсак, “Тоттенхэм” хотиржамлик билан зафар қучиши мумкин эди. Ҳужумкор футбол ва ҳимоядаги хатолар.

Футболчилар бор кучи билан ўйнашди. Тан олишим керакки, уларнинг баъзилари учун осон бўлмади, чунки яхши ўйнаб турганингда, аввалига битта, кейин иккита, сўнг учта хатога йўл қўйиб, 1:3 га ютқазаётган бўласан. Яхши, ижобий томонларини ҳам айтаман, буни кузатиш завқ берди.

Учрашув менга ёқди ва ёқмади. Биз тўп билан қандай ўйнаганимиз маъқул келди. Барчамизга оғир. Ҳақиқатан тўп билан яхши ҳаракат қилдик, матонатли ўйнадик, ҳисоб 1:0 бўлганида рақибдан устун эдик, 5 дақиқадан кейин эса хато, хато, хато, гол, гол, гол.

Курашни давом эттирдик, аммо янги хатоларга йўл қўйдик. Бу “мушук-сичқон” ўйини бўлди. Сичқонлар – бизнинг хатоларимиз, мушуклар – уларни тузатишга уринишларимиз”, дейди Жозе.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика