

"Янг Бойз"га қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-тур ўйинидан олдин Моуринью босимга дош бермайдиганларни майдонга чиқмасликка чақирди.
"Ўз стадионингизда босим ҳис қиляпсизми? Унда уйда қолишни маслаҳат бераман. Телевизор орқали футбол кўринг.
Сени қўллаб турган мухлисларинг қаршисида қандай босим ҳис қилиш мумкин.
Ўйинни агрессив бошлашимизни хоҳлайман. Кимларнингдир фикрича, мен МЮ футболчиларига эҳтиёт бўлиб ўйнашни айтар эканман, аммо бундай эмас. Мен ўйин бошидан чиройли ва голларга бой бўлишини истайман" - дейди Моуринью.



