Моуриньо ва Анчелотти жамоалари илк маротаба дуранг ўйнади
17 апр 2021 09:28
Янгиликлар
Моуриньо ва Анчелотти жамоалари илк маротаба дуранг ўйнади
"Тоттенхэм" ва "Эвертон" АПЛ 32-тури доирасидаги ўйинда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Шу тариқа, мураббийлар Жозе Моуриньо ва Карло Анчелотти ўртасидаги қарама-қаршиликда илк маротаба дуранг қайд этилди.
Бунгача мураббийлар бошчилигидаги жамоалар 8 маротаба ўзаро тўқнаш келишган ва унда 4 тадан ғалаба қайд этилганди.
Ушбу ўйинларда Анчелотти "Милан", "Челси" ва "Эвертон" мураббийи сифатида ишлаган бўлса, Жозе "Порту", "Интер" ва "Тоттенхэм" устози сифатида футболчиларни майдонга олиб тушган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар