

Майамидаги "Хард Рок" стадионида ўтган ўйин 2:1 ҳисобида манкунианларнинг ғалабаси билан якунланди.
"Ўйинда янги жиҳатларни кўрмадим. Эррера, Мата ва Санчес қандай ҳаракат қилишини биламан.
Ёшларимизга ўсиш ва ривожланиш учун вақт керак, шу сабабли ўйин охирида уларни майдонга туширдим. Тўғрисини айтсам, сўнгги 15 дақиқада гол ўтказиб юборамиз деб ўйлаган эдим, чунки "Реал" сафида майдонга Иско, Асенсио ва Кроос тушди, бироқ бахтимизга ҳаммаси яхши тугади.
Премьер-лигадаги илк икки-уч ҳафта биз учун оғир кечади, чунки футболчиларда тикланиш учун жуда кам вақт бор" - дейди Моуриньо.



