Моуринью Конте ҳақидаги саволга: "Мен ва Эррерани "Интер"нинг бошқа мураббийлари билан таққослаш мумкин эмас"

Aziz Tukhtamuradov
9 июл 2021, 09:07
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью "Интер" мураббийлари ҳақида гапирди.

Матбуот анжуманида португалиялик мураббийга Антонио Контега қарши ўйнай олмаслиги, уларни мунтазам равишда таққослашлари ҳақида савол беришди. 

"Ҳар бир клуб тарихида бошқалар билан таққослаб бўлмайдиган мураббийлар бор. Масалан, "Интер"да Моуринью ва Эленио Эррерани бошқа мураббийлар билан таққослаш мумкин эмас", - деди Моуринью. 

Португалиялик мураббий "Интер" билан икки марта Италия чемпиони, Италия кубоги, Италия суперкубоги ва Чемпионлар лигаси мусобақаларида ғалаба қозонган. Эррера эса уч карра Италия чемпиони, икки марта Европа чемпионлари кубоги ва Қитъалараро Кубок мусобақаларида ғолиб чиққан. 

Конте эса иккита мавсум давомида "Интер" билан фақатгина Италия чемпионлигини қўлга киритган. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›