Моуринью: "Икки терманинг маркази жуда ҳам кучли"

Mirjalol Normatov
11 июл 2021, 15:55
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью Евро-2020 финали олдидан фикрларини билдириб ўтди.

"Марказдаги кураш асосий ўринга чиқади. Чунки иккала терманинг айнан ушбу позициядаги футболчилари жуда кучли. Италиянинг ярим ҳимоячилари супериқтидорли - Жоржиньо, Верратти, Барелла. Локателли ва Кристанте каби футболчилар эса захирадан тушиб ўйинни кучайтира олади.

Италияни тўхтатиб қўйиш осон бўлмайди. Бунинг учун зич ўйнаш ва ҳимояда тартибли ҳаракат қилиш керак бўлади. Жоржиньо "Челси" ва Италия термасида бошқача ўйин намойиш қилади. Финал айнан таянч ярим ҳимоячиларнинг ҳаракатларига кўпроқ боғлиқ бўлади", - деди мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›