Моуриньо: Ибрагимович 2017 йилнинг охиригача майдонга қайтади"

Aslanov Jasurbek
16 ноя 2017, 16:26
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Златан Ибрагимович жорий йилнинг охиригача майдонга қайтиши мумкин.

Бу ҳақда манкунианлар устози Жозе Моуриньо маълум қилди.

"У шер, у жангчи. Бу сўзлар унга мос деб ўйлайман. Кутганимиздек Златан даволаниш муддатини камайтирди ва олдинроқ айтганимиздек, бир неча ҳафтага, бироқ у 2017 йилнинг охиригача майдонга қайтади. Бундай жароҳатдан қисқа муддатда қутилиш жуда яхши" - дейди Моуриньо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com