UZ

Сўнгги янгиликлар

22:44Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  3 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  3 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  4 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  7 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  32 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  4 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3

Моуриньо: "Футболни фақат 11 киши ўйнамайди, буни футболнинг Эйнштейнлари тушунмайди ва мен уларга ачинаман" Янгиликлар

Моуриньо: "Футболни фақат 11 киши ўйнамайди, буни футболнинг Эйнштейнлари тушунмайди ва мен уларга ачинаман"

Жозе Моуриньо мавсум якуни ҳақида самимий фикрлар билдирди.

Римликлар ушбу мавсумда финалда "Фейеноорд"ни мағлуб этиб, Конференция лигасида ғолиб чиқди.

"Хотиралар абадий қолади, лекин тарихни ўчириб бўлмайди.

Мен ақл бовар қилмайдиган, унутилмас туйғуларни бошдан кечирдим, лекин бир нарса қулоғим остида жаранглайди: "Энди нима бўлади?.." Мавсум бошланишидан аввал барча совринларни қучоқлашни хоҳлардим.

Барча футболчилар: 54 та ўйин ўтказган Руи Патрисиудан тортиб, бир дақиқа ҳам майдонга тушмаган Пьетро Боергача ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.

Лекин бу жамоада барча ҳар бир учрашувнинг ҳар бир дақиқаси учун меҳнат қилди. Буни футболнинг Эйнштейнлари тушунмайди ва мен уларга ачинаман.

Футбол бу сиз кўраётган ва кўриб бўлмайдиган ҳодисалардир. 11 киши футбол ўйнайди, бироқ бунинг ортида жуда кўпчилик меҳнат қилади ва бизда бундай кишилар жуда кўп эди.

Ўйинчилар, мураббийлар, тиббиёт ходимлари, таҳлилчилар, буюртмачилар, ошхона ходимлари, оилалар, дўстлар ва бошқалар... Мен барчасидан миннатдорман.

Бир кун келиб мен шаҳарни ва "Рома"ни тарк этаман - бу футбол қонуни. Истардимки, бу клубни кубоклардан ташқари эҳтирос ва муҳаббат абадий бирлаштириб турсин", - деб ёзади "Рома" бош мураббийи.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика