

Олдинроқ "The Sun" нашри португалиялик мутахассисни дортмундликлар бош мураббийлиги учун асосий номзод сифатида кўрсатганди.
"Бу борада ҳеч қандай муҳокамалар бўлмаган. Жамоани Люсьен Фавр бошқараётганидан мамнунмиз. Шу боисдан Моуриньо борасидаги миш-мишлар ҳеч қандай асосга эга эмас", - деди Цорк.



