Моуриньо: "Балки, баъзи мураббийлар мендан ақллироқдир, чунки..."
09 май 2024 13:31
Янгиликлар
Моуриньо: "Балки, баъзи мураббийлар мендан ақллироқдир, чунки..."
"Рома" билан икки бор финалга (Конференциялар Лигаси 2021/22 ва Европа Лигаси 2022/23) чиқиш энг қийини бўлган. Балки, "Манчестер Юнайтед" билан 2016/17-йилги мавсум Европа Лигаси финалига чиқиш ҳам анча мушкул бўлган. Сабаби мен келганимда бу икки жамоа ҳам анча мушкул вазиятда эди.
Ким билади дейсиз, балки баъзи мураббийлар мендан ақллироқдир, чунки муваффақиятга эришиш учун идеал шароити бор жамоаларни танлашади. Мен эса доимо меҳнат қилишим, ўз устимда ишлашим зарур ва шундагина кимгадир фойдам тегаётганини, фойдали иш қилаётганимни сезиб яшайман.
Чақирувларни хуш кўраман, ҳаттоки баъзида адолатсиз ҳолатлар бўлса ҳам. Чунки жамоам бир қанча жиҳатларда рақиблардан яхшироқ бўлмаса, барча совринни қўлга киритишимни кутиш, камида адолатдан эмас", - деди Жозе Моуриньо.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар