Моуриньо: "Агар ҳимояланиш осон бўлганида, "Арсенал" ЧЛда "Монако"га мағлуб бўлмас эди"

Aslanov Jasurbek
25 апр 2015, 11:41
"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Арсенал"га қарши учрашувдан олдин Арсен Венгернинг "ҳимояда ўйнаш осон" сўзларига жавоб берди.

"Ҳимояланиш осон эмас. Агар шундай бўлганида сизлар ЧЛда Лондонда "Монако"га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлмасдингиз. Жамоани ҳимоядан ўйнашига тайёрлаш осон эмас" - дейди Моуриньо.

"Арсенал" - "Челси" учрашуви 26 апрель куни Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›