Морено: "Де Хеа ўйинни давом эттиришни хоҳлаганди"

Tolibjon Qosimov
16 окт 2019, 11:12
Испания терма жамоаси бош мураббийи Роберт Морено дарвозабон Давид Де Хеанинг жароҳати борасида фикр билдириб ўтди.

Давид Евро-2020 саралаши доирасида кеча бўлиб ўтган Швецияга қарши баҳс (1:1)да жароҳат олган эди.


"У мушакларида оғриқ ҳис қилди, лекин танаффусда ёрдам кўрсатилганидан сўнг ўйинни давом эттиришни хоҳлади. Якунда, у барибир учрашувни охирига етказа олмади", - дея мураббийнинг сўзларини келтирди "Goal.com" нашри.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›