

Агар Альваро Мората “Атлетико”да қоладиган бўлса, “Челси” ғазнаси яна 18 млн еврога бойийди. Келишувда шундай банд борлиги айтилмоқда. Аввалроқ “матрасчилар” жамоанинг бошқа бир ҳужумчиси Диего Коста билан хайрлашмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, Мората “Атлетико” сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди.



