Мората "Юве"га қайтмоқчи. "Атлетико" форварди сўнгги 2 йилни Туринда ижарада ўтказган эди

Alisher
7 июл 2022, 11:24
Альваро Мората "Ювентус"га қайтмоқчи.

"Атлетико" форварди сўнгги икки мавсумни ижара асосида Турин клубида ўтказган эди. Мората шунингдек 2014-2016 йиллар давомида "Ювентус"да ўйнаган.

"Юве" спорт директори Федерико Керубини воситачилар билан Моратанинг эҳтимолий қайтиши борасида музокаралар олиб бормоқда.

Ҳужумчининг "Атлетико" билан шартномаси 2024 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›