Мората учинчи бор "Ювентус"га ўтиши мумкин
10 апр 2024 16:17
Янгиликлар
"Атлетико" ҳужумчиси Альваро Мората учинчи марта "Ювентус"га ўтиши мумкин. Бу ҳақда "La Gazetta dello Sport" хабар бермоқда.
Агар ҳужумчилар Мойзе Кин ва Аркадиуш Милик жамоани тарк этса, "бьянконери" испаниялик футболчи билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади. Аммо бу ҳолатда кўп нарса туринликлар ушбу трансферлар учун қанча олишлари ва "матрасчилар" қандай шартлар қўйишига ҳам боғлиқ бўлади.
31 ёшли форвард жорий мавсум барча турнирларда 41 та ўйин ўтказиб, 20 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. У бунгача икки марта "Ювентус"да ўйнаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар