Мората: "Реал"? Мени "Ювентус"да барча нарса қониқтирмоқда"

Aziz Tukhtamuradov
17 фев 2015, 20:15
"Ювентус" футболчиси Альваро Мората "Реал"га қайтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб бериб ўтди.
"Мени бу ерда барча нарса қониқтирмоқда. Аниқ суммани билмайман. Рақамлар фақат "Реал" ва "Ювентус" раҳбариятига маълум.

А Серияда ўйнаш осон эмас. Бу ерда гол уриш қийин. Италия футболига мослашиш учун бироз вақт керак бўлди. Аммо, кундан кунга ўзимни кучли ҳис қилмоқдаман", - дейди футболчи.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: soccer.ru