

"Жудаям хурсандман. Худо хоҳласа пайшанба куни менга доимо қизиққан "Челси" сафида бўламан.
"Реал"га қайтаман деб ўйламайман. Клубни алмаштириш мақсадим бўлганди. Мавсумолди йиғинлар осон бўлаётгани йўқ. Тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтмагунимча ҳотиржам бўлмайман.
Умид қиламанки, "Челси"да омадим келади. Ҳали ўз ўйинимни кучайтира оламан. Агар бундай ўйламаганимда "Реал"да кетмасдим. Зиданга миннатдорчилик билдираман.
Мени қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. "Реал"га доим яхшиликлар тилайман", - дейди Альваро Мората.



