Монк: "Қўлдан чиқарилган ғалабадан афсусдаман"
29 окт 2014 10:25
Янгиликлар
Монк: "Қўлдан чиқарилган ғалабадан афсусдаман"
"Суонси" бош мураббийи Гарри Монк Англия Лига Кубоги нимчорак финал доирасида "Ливерпул"дан учралган мағлубият ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
"Биринчи бўлимда "Ливерпуль" биздан яхшироқ ҳаракат қилди - биз рақибга жуда кўп имконият бериб юбордик. Танаффусда ўзгариш қила олдик ва янги кайфиятда майдонга чиқдик. Яхши ўйнадик, гол ҳам урдик ва ғалабани ушлаб қолмоқчи эдик, аммо Балотеллининг бесўнақай голи ва иккинчи қўйиб юборилган гол бизни ғалабадан айирди. Биз жуда осонлик билан мағлубиятни тан олдик ва натижадан хафаман.
Умуман олганда қизил карточка бўлмаганди. Фернандеснинг карточкасини бекор қилишади деган умиддаман. Коутиньо бизнинг футболчидан кўра оёғини баландроқ кўтарди. Ҳакам бу вазиятни қайси кўзи билан кўрганини тушунмадим, аммо футболчимизнинг карточкасини йўққа чиқаришади деб ўйлайман" - дейди мураббий.
Фикрлар