"Монако" навбатдаги трансферни эълон қилди

Mirjalol Normatov
12 янв 2019, 18:47
"Монако" ўзининг твиттерида навбатдаги трансферини эълон қилди.

Ярим ҳимоячи Вильям Венкер "Антальяспор"дан "Монако"га ўтди.

Франция жамоаси 30 ёшли футболчини мавсум якунига қадар ижарага олди. Қайд этиш керак, монегасклар тиббий кўрикдаги натижалари сабабли футболчининг трансферидан воз кечишганди. Аммо фикр ўзгарди.

Венкер "Монако"нинг тўртинчи трансфери бўлди. Бунгача Тьерри Анри жамоасига Налдо, Фоде Балло ва Сеск Фабрегасларни трансфер қилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports