"Монако" келаси мавсумда Чемпионлар Лигасидаги иштирокини нақд қилди

Aziz Tukhtamuradov
3 май 2014, 08:48
"Монако" келаси мавсумда Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этадиган бўлди.

"Монако"нинг яқин таъқибчиси "Лилль" Франция чемпионатининг 36-турида "Бастия" билан дуранг қайд этди ва назарий жиҳатдан ҳам "Монако"га етиб олиш имкониятидан маҳрум бўлди.

"Монако" сўнгги маротаба 2005/06 йилги мавсумда ушбу мусобақада иштирок этган эди.
2004 йили эса улар ҳаттоки Чемпионлар Лигасининг финалигача етиб боришган.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru