Модрич Анчелоттининг таклифига жавоб қайтарди
21 фев 2024 08:33
Янгиликлар
Модрич Анчелоттининг таклифига жавоб қайтарди
“Реал Мадрид” устози Карло Анчелотти Лука Модричга мавсум якунидан сўнг унинг мураббийлик штабига қўшилишини таклиф қилганди.
Бироқ Лука Модрич Карло Анчелоттининг келаси мавсумда мураббийлар штабига қўшилиш таклифини рад этди. Бироқ таклиф учун мураббийга ўз миннатдорчилигини билдирган.
Хорватиялик футболчи яна камида бир мавсум ўйнай олишини ҳис қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий мавсум кам ўйин амалиётига эга бўлаётганидан норози эканлигини маълум қилганди. Хорватиялик ярим ҳимоячи ўтаётган мавсум барча мусобақаларда 28 та учрашувда майдонга тушди. Унинг майдондаги дақиқалари 1461 минутни ташкил қилади. Шу вақт орасида Лука 1 та гол урди ва 6 та голга узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар