Модрич "Реал" билан шартномани узайтирди

Alisher
22 апр 2021, 14:05
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич "қаймоқранглилар" билан шартномани узайтирди.

Бу ҳақда "бланкос" президенти Флорентино Перес El Larguero нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Модрич 2012 йилдан бери "қаймоқранглилар" шарафини ҳимоя қилади. 35 ёшли хавбек жорий мавсум барча мусобақаларда 41та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 6та ассист қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" шунингдек "Бавария" ҳимоячиси Давид Алабанинг ҳам трансферини ҳал қилган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: El Larguero