

Бироқ ҳозирда Америка клублари аргентиналик юлдуз учун кураш олиб боришни режалаштирмаяпти. Манбанинг хабарига кўра, МЛС жамоалари Мессининг келаси йил "Барселона" сафига қайтишига ишонишмоқда.
Лионель Мессининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2022/2023 йилги мавсум охиригача амал қилади. Битимни яна бир йилга узайтириш имконияти мавжуд, аммо бунинг учун футболчи рози бўлиши керак.
Аввалроқ матбуотда ПСЖ Лионель Мессига янги шартнома таклиф қилгани ҳақида маълумотлар тарқаганди.



