"Mixed Zone". Руслан Жиянов: "Иштиёқ жуда кучли эди"
03 мар 2023 22:26
Янгиликлар
"Mixed Zone". Руслан Жиянов: "Иштиёқ жуда кучли эди"
Учрашувда жамоанинг ва бу йилги мавсумнинг илк голига Руслан Жиянов муаллифлик қилди. Учрашувдан сўнг унинг фикрларини тингладик.
- Ўйин ҳақида...
- Мавсумни ғалаба билан бошлаш ёқимли. Мураббийимизнинг кўрсатмалари билан бу баҳсга узоқ вақт тайёргарлик кўрган эдик. Жамоамизда ғалабага бўлган иштиёқ жуда катта эди, деб ўйлайман. Футболчиларнинг кўзи ёниб турганди.
- Айнан "Пахтакор"га қарши жамоа ҳар сафар бошқача кайфиятда ўйнамоқда...
- Фақат "Пахтакор"га эмас, ҳар бир рақибга қарши шундай ўйнаймиз.
- Бу йилги "Пахтакор" сизнингча кучлими?
- "Пахтакор" асло кучсизланмаган. Доим кучли рақиб бўлиб қолади.
- Эртага U-20 терма жамоамиз Ироққа қарши майдонга чиқади. Бу рақиб ҳақида сизда етарлича тасаввур бор. Ёшларимизга ўтган йилги ўйиндан келиб чиқиб қандай маслаҳат берасиз?
- Биринчи учрашувда йигитлар ажойиб ўйин кўрсатишди. Ғалаба билан табриклайман. Улар қатори биз ҳам хурсанд бўлдик. Ироқликлар кўп провакация қилади. Футболчиларимизга провакацияга эътибор бермасликни маслаҳат берган бўлардим. Ўз ўйинларини кўрсатишлари керак. Ироқ турли чалғитиш билан ўйин суратига таъсир кўрсатади.
Абдулазиз Искандаров
Фикрлар