UZ

Сўнгги янгиликлар

14:27"Реал" 3 та трансферни фойдали нархда амалга оширмоқчи  2 13:59"Интер" ва МЮ "Барселона" ҳимоячиси учун курашади  0 13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  8 13:18МЮ футболчиси жароҳат олди  0 12:56"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади   0 12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0 12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  4 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  2 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  4 10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  2 10:23"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6 ойга маҳрум қилинди  4 09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0 09:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди  2 08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0 08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1

"Mixed zone". Ҳусайин Норчаев: "Ўйиндан аввал ҳавотир йўқ эди" Янгиликлар

"Mixed zone". Ҳусайин Норчаев: "Ўйиндан аввал ҳавотир йўқ эди"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун эронлик тенгқурларига қарши майдонга чиқди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Мазкур учрашувдан сўнг терма жамоамиз ҳужумчиси Ҳусайин Норчаевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Худога шукур ғалаба қозондик. Ватанимизга чиройли байрам бўлди, деб ўйлайман. Ишлашда давом этамиз. Олдинда Осиё ўйинлари бор. Мусобақага яхши тайёргарлик кўрамиз. Халқимизга хурсандчилик улашишга ҳаракат қиламиз",- дейди Ҳусайин Норчаев. 

- Эронга қарши учрашув олдидан ҳавотир бормиди?

- Бизда ҳавотир йўқ эди. Эронга қарши одатдагидек тайёргарлик кўрдик. 

- Жарима майдончаси ичида кўп вазиятлар яратдик. Лекин фойдаланишга қийналдик. Бу ҳаяжон сабаб эдими ёки рақиб ҳимоячиларининг муносиб ҳаракати?

- Бу омад билан боғлиқ, деб ўйлайман. Катта футболчиларда ҳам бундай ҳолат бўлиб туради. Ҳаракат қилдим, ўхшамади. Хатоларим устида ишлаб, янада кучлироқ бўлишга ҳаракат қиламан. 

- Олдинда Осиё ўйинлари кутиб турибди. Мураббийлар сизни таркибга жалб қилиш масаласини қай тариқа ҳал қиляпти?

- Ҳозирда терма жамоа мураббийлари "Алания" мураббийлари билан гаплашишмоқда. Шундан кейин бирор нарса дейиш мумкин. 

- Бугун ҳакамларга кўп эътироз бўлди. Ҳакамликдан кўнглингиз тўлдими?

- Муҳими биз ютдик. Ҳакамларни биз муҳокама қилмаймиз. Уларни муҳокама қиладиганлар бор. Биз кўпроқ ўз ўйинимизни қилишимиз керак.



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика