Михаило Зварич: "Сардоримиз майдонда бўлганда, натижа буткул бошқача бўларди"
03 окт 2024 17:07
Янгиликлар
Михаило Зварич: "Сардоримиз майдонда бўлганда, натижа буткул бошқача бўларди"
Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/2 финали доирасида Бразилияга қарши ўйиндан сўнг (2:3) Украина терма жамоаси ҳужумчиси Михаило Зварич сайтимизга интервью берди.
"Бразилия билан тенгма-тенг курашиб, якунда мағлубиятга учраганимиз ачинарли. Украина жуда кучли Бразилияга қарши муносиб ўйин кўрсата олди. Бизда ҳақиқий жамоа, бирдамлик мавжуд. Шу туфайли ҳар қандай жамоага қарши тенгма-тенг кураша оламиз. Барча йигитлар яхши ўйин намойиш этишди. Шунчаки, бугун бизнинг кунимиз эмас экан.
Сардоримизнинг жароҳат олиб, майдонни тарк этгани ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. У майдонда бўлганда, натижа буткул бошқача бўларди. Биз унинг йўқлигини билдирмаслик учун ҳам мардонавор курашишга ҳаракат қилдик", деди Зварич.

Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар