- Бугун Собирхўжаев яхшилардан бири бўлди, унинг келажакдаги фаолиятига қандай баҳо берган бўлардингиз?
- Сардорни беш ёшлигидан биламан. Истеъдоди кучли футболчи. Умид қиламанки ундан келажакда МТЖ учун ҳам яхши ўйинчи чиқади. Кўп маротаба Сардорга Одил Аҳмедовнинг фаолиятини ўрнак қилиб кўрсатаман.
- Бугун "Бунёдкор" икки ҳужумчи билан ҳаракат қилди. Одатда сиз бир нафар ҳужумчи билан ўйнардингиз?
- Агар ярим ҳимоячилар ўйин кунига ҳужумчига нисбатан кучли бўлиб ва фойдаси катта бўладиган бўлса, ярим ҳимоячилар сонини кўпайтирган мақул. Вазиятга қараб тактикамизни ўзгартириб борамиз.
- Тўраев, Ҳасанов ва Нестеров бугун "Бунёдкор"га рақиб сифатида майдонга тушдилар...
- Бу ҳаёт. Улар билан майдон ташқарисида дўстимиз, майдонда эса рақиб.
- Карлос Котога ўйинни тўлиқ ўтказиш имконият бермадингиз. Уни маҳаллий футболчилардан бир калла устун деб айта оласизми?
- Мавсум энди бошланди. Унга вақт беришимиз керак. Ўйлайманки, унинг жамоамизга фойдаси тегади.
- 11 март куниги ОЧЛ ўйини қаерда бўлади?
- Ўз майдонида ҳужум қилаётган жамоа учун майдоннинг ҳолати катта аҳамият касб этади. Майсанинг бугунги ҳолатини суратга олиб ОФКга юбордик. Агар рухсат беришса 11 март куни "Пахтакор" Марказий стадионида уй учрашувимизни ўтказамиз.