UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  17 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  2 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  6 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  3 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  0 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  1 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  162 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  44 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  6 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4

Миржалол Қосимов: "Эртага қўшалоқ байрам бўлишини истайман" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Эртага қўшалоқ байрам бўлишини истайман"

Бугун, 14 октябрь куни ОК-2015 саралаши, 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Вьетнам миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда дастлаб Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ва ҳужумчиcи Александр Гейнрих иштирок этишди.

“Авваламбор барчангизни ҳайит аёми билан табриклайман. Гуруҳда иккита ўйиндан кейин очколаримиз жуда кам. Эртага Вьетнамни мағлуб этишимиз шарт. Рақиб жамоани ўрганиб чиқдик. Рақибларимиз Қатарда иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиб келди. Жамоа хавфли вазиятларни ярата олади. Гонгконг билан ўйиннинг охирги дақиқаларида гол ўтказиб юборишди. Биз Вьетнамдан кучлимиз, шу сабабли майдонга чиқиб ғалаба қозонишимиз керак”, - деб гап бошлади Қосимов.

“Ҳақиқатдан ҳам очколаримиз кам ва биз ғалаба қозониб қитъа чемпионатига чиқиш имкониятимизни оширишимиз керак. Қолаверса ўз майдонимизда, мухлисларимиз қаршисида ўйнаймиз”, - дейди Гейнрих.

- Иордания билан ўйиндан сўнг истеъфо бердингиз аммо раҳбарият буни қабул қилмади. Айни пайтда иштиёқингиз қай даражада?
- Икки маротаба Мираброр Усмонов билан учрашдим ва ишлашда давом этяпман. Иштиёқ яхши. Эртага қўшалоқ байрам бўлишини истайман.

- Ўртоқлик учрашуви бўлмаганлиги панд бермайдими?
- Сурия билан оғзаки келишувга эришган эдик. Лекин улар ҳам рад жавобини беришди. Албатта ўйин бўлгани яхши. Бу орқали футболчилар ўртасида боғлиқлик ўрната оламиз.

- Вьетнам сафарда Қатарни ютди. Айнан қайси чизиқларида устунликни кўряпсиз?
- Футбол шуниси билан қизиқ. Мен йигитларга рақибни хурмат қилиш лозимлигини тушунтираяпман. Менимча Қатар рақибни менсимади, шу боис имкониятни бой бериб қўйди. 19 рақамдаги ўйинчиси (Фам Тан Леонг) яхши ҳаракат қилади. Эртага расмий ўйин ва буни футболчилар тушуниб туришибди.

- Савол Александр Гейнрихга. Иордания билан ўйиндан кейин фақатгина бош мураббий узр сўради. Футболчилар эса йўқ. Ёки ғуруринглар йўл қўймадими?
Александр Гейнрих: - Ўша куни мен жамоадошларимга телефон қилдим, аммо телефонлари ўчиқ эди. Шу фурсатдан фойдаланиб ҳозир жамоадошларим номидан узр сўрайман.

- Бу сафарги ўйинга Улуғбек Бақоев, Олег Зотеев ва Одил Аҳмедов чақирилмади...
- Бу сафар Фозил Мусаев ва Азиз Ҳайдаровни чақирдик. Одилни Россиядан келиб захирада ўтиришидан наф йўқ. Футболчиларни алмаштириб туришни маъқул кўрдик.

- Одил Аҳмедов ҳақида икки сафардан бери жавоб беряпсиз. Бу фуболчи захирада ўтириб қоладиган савиядами?
- Бу сафар Ҳайдаров ва Мусаевни синаб кўрмоқчиман. Бундан Одил хафа бўлиб қолиши мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика