UZ

Сўнгги янгиликлар

10:51Поль Погба “Монако“га ўтмайди. Унинг режалари ўзгарди  2 10:23“Арсенал“ Испания терма жамоаси аъзоси билан келишувга эришди (Фабрицио Романо)  2 09:55Элдор Шомуродовга Франциядан ҳам таклиф бор  10 09:27“Манчестер Сити“ Ҳусановни Франция клубига ижарага беришни истамади  10 08:58Расман. Аббосбек Файзуллаев жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 08:28“Истанбул Башакшехир“ Элдорнинг трансфери учун “Рома“га қанча таклиф қилгани маълум  7 08:01Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 07:31Суперлига. Бугун 13-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  11 07:20Суперлига. Захирадан тушган Жокичнинг голи "Нефтчи"га уч очко тақдим этди, "Насаф" эса Қашқадарё дербисида "Машъал"ни енгди  2 01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  7 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  19 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  2 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  4 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  2 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  18

Миржалол Қосимов: "Ал Жаиш"ни ғалаба билан табриклайман" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Ал Жаиш"ни ғалаба билан табриклайман"

"Бунёдкор" - "Ал Жаиш" (1:2) ўртасидаги ўйиндан сўнг ташкил этилган ўйиндан сўнг иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матубот анжумани бўлиб ўтди.
Унинг иккинчи қисмида Миржалол Қосимов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Ал Жаиш"ни ғалабаси билан табриклайман. Ўйиндаги ҳаяжон ўз таъсирини ўтказди ва ўйин биз ўйлагандек чиқмади. Қолаверса ўйинни рақибга топшириб қўйдик. Бу жамоани биздан бир калла устун деб айтамаган бўлар эдим. Ўзимизнинг хатоларимиз қимматга тушди. Футболда ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўриш керак. Суперкубокдан кейин баъзи футболчиларимиз ҳаволаниб кетишган эди. Ҳаёт эса бугун уларни ўз жойига солиб қўйди", - дейди Миржалол Қосимов.

- Қатар бугун тўп билан тезкор ҳаракатда бўлди. Қисқа вақт ичида бундай ўйинга жамоани тайёрлай оласизми?
- Бу ҳақда билар эдик. Оддий вазиятларда тўпни йўқотиш бошланди. 15 дақиқалардан кейин ўнглангадек бўлдик, аммо... Бундан тўғри хулоса чиқаришимиз керак. Тўғри, фожеа бўлди, лекин бу ўзимизнинг хатоимиз туфайли. Йўқотилган очкони бошқа ўйинларда қайтаришга ҳаракат қиламиз.

- Ўзингиз бир пайтлар футбол бу трамвай эмас, унда марказдан ҳам ҳужум қилиш керак деган эдингиз, бугун эса қанотдан Пишур томон ишланди (Б.Абдулла).
- Котодан ўртада фойдаланишни мақсад қилган эдик. Ўрта билан ишлашга ҳаракат қилдик, лекин "Ал Жаиш" бу ишимизни амалга оширишимизга йўл қўймади.

- Сўнгги пайтларда япон ҳакамларни бизникларга нисбатан адолатсизликлари кўпайиб боряпти. Бу борада ОФКга ариза қилиш ниятингиз борми?
- Айбни ҳакамга ағдариш ниятим йўқ. Бугунги ўйинда умуман бошқача ҳаракат қилишимиз керак эди. Айб ўзимизда. Ёш болаларча хато бўлди деб ўйламайман.

- Тўраев "Локомотив"га ўтганидан кейин, "Бунёдкор"нинг ўртасида ўзингиз истаган футболчи борми, Карлос билан бу муаммони еча бўладими?
- Футболда барча футболчилар жамоавий ўйин кўрсатиши керак. "Ал Жаиш" шундай вазиятдан гол ури, Кото эса йўқ. Аслида алмаштириб бўлмайдиган футболчининг ўзи йўқ. Бунга бироз вақт йўқ. Тўраев ҳам иккинчи мавсумида ўйинга киришиб кетган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика