UZ

Сўнгги янгиликлар

03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  0 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  3 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  13 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  13 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  10 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  379 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0

Мирко Еличич: "Суперлиганинг баъзи жамоалари кўрсатаётган футбол сифатидан қониқмаяпман" Янгиликлар

Мирко Еличич: "Суперлиганинг баъзи жамоалари кўрсатаётган футбол сифатидан қониқмаяпман"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқич 3-тур учрашувлари давом эттирилмоқда.

Бироз аввал якунига етган Муборакдаги ўйинда "Машъал" жамоаси "Олимпик"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Беллашувдан кейин тошкентликлар устози Мирко Еличич матбуот анжуманида иштирок этди.


"Футбол сифати томонлама яхши ўйин бўлди. Бугун таркибда ўзгаришларга қўл урдик ва нисбатан камроқ ўйин амалиётига эга бўлаётган йигитларга имкон бердик. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик. "Машъал" иккинчи бўлимда ўзгаришлардан кейин ўйинини кучайтирди, биз эса айнан иккинчи 45 дақиқаликни бой бериб қўйдик. Умумий олганда шогирдларим кўрсатган ўйин ёқди", - дея фикрини билдирди мутахассис.


- Баҳром Вафоев номидаги стадионнинг майсаси ҳақида фикрингиз?

- Бу майдонда бемалол футбол ўйнаш мумкин, лекин Суперлигада ўйнаш учун бундан ҳам яхшироқ ҳолатга келтирса бўлади. Бу борада Асрор (Алиқулов) билан ҳам гаплашдим, унга ҳам майдон яхши ҳолатда бўлгани маъқул. Яхши майдонда сифатли футбол ўйнаш мумкин. 


- Бу йил кубок баҳслари кутилмаган натижаларга бой бўляпти. Масалан, амалдаги кубок соҳиби "Андижон" ва ундан олдинги кубок ғолиби "Насаф" гуруҳда қолиб кетди. Биринчи лига клублари Суперлига вакиллари билан тенгма-тенг ўйин кўрсатишяпти ва ғалаба ҳам қозонишяпти. Бу ўзбек футболининг ривожланаётганиданми?

- Жорий мавсум Суперлига ўйинларини кузатяпман ва баъзи жамоалар кўрсатаётган футбол сифатидан шахсан ўзим унча қониқмаяпман. Ўзбекистонда академиялар жамоаларига эътибор берила бошланди ва бу аста-секин ўз сўзини айтади, ёш ўйинчилар футбол ўйнашни ўрганиб боришмоқда. Ўзбек футболи тўғри йўлда ва бу ўз самарасини беради.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика