Миржалол Қурбонов "Қўқон-1912"да

Narzulla Saydullayev
7 фев 2016, 12:25
"Қизилқум" жамоаси ҳимоячиси Миржалол Қурбонов янги мавсумни "Қўқон-1912" таркибида бошлашга яқин турибди.

Маълумотларга қараганда, навоийликлар билан биргаликда Фарғонада ўқув-машғулот йиғинида иштирок этган бу футболчи қўқонликлар билан оғзаки келишувга эришган. Миржалол 2014-2015 йилларда "Қизилқум" жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Тахминимизча, бош мураббий "Қўқон-1912" жамоаси ўнг қанот ҳимоясида муаммони Миржалол орқали бартараф этишга қарор қилган кўринади. Ҳимоячи "Қўқон-1912" жамоасининг 8 февралдан бошлаб Тошкентда давом этадиган машғулотларида қатнашади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia