UZ

Сўнгги янгиликлар

11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  12 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  4 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  6 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5

Миржалол Қурбонов: “Олимпик” билан дуранг адолатли бўлди” Янгиликлар

Миржалол Қурбонов: “Олимпик” билан дуранг адолатли бўлди”

Про лиганинг 17-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Хоразм" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар етакчи футболчиси Миржалол Қурбонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз “Олимпик” жамоасини яхши эканлигини билардик. Шуни ҳисобга олган ҳолда, ўйинга астойдил тайёргарлик кўрдик. Рақибимиз ёш ва иқтидорли футболчилар ҳисобига ташкил қилингани билинди. Уларда кўплаб вазиятлар юзага келди. Дарвозабонимиз ҳам кўп вазиятларда жамоамизни голлардан асради. Бир сўз билан айтадиган бўлсам, ушбу ўйинда ғалаба қозонишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Дуранг адолатли бўлди дейиш мумкин", - дейди Қурбонов. 

- Саиджамол Давлатжоновни четлатиши “Хоразм”га сўнгги дақиқаларда қанчалик муаммолар келтирди?

- Албатта, четлатишдан сўнг “Олимпик” янада кўпроқ ҳужум уюштирди. Улар ғалаба қозониш учун бор кучлари билан ҳаракат қилди. Бир киши кам бўлиб қолганимиздан келиб чиқиб, ҳимояга кўпроқ эътибор қаратдик.




- “Хоразм” мавсумнинг қолган ўйинларида ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?

- Аслида мавсумни юқори ўринларнинг бирида тугатиш вазифаси қўйилган эди. “Оқ-тепа” ҳамда “Истиқлол”нинг мусобақадан эрта чиқиб кетиши, бизнинг мақсадларимизга ўз таъсирини кўрсатди. Биздан ҳам олти очко олиб ташланди. Шу туфайли, қолган ўйинларда ғалаба қозонишимиз ва ўзимиз учун керакли очколарни жамғарган ҳолда, мавсумни бешликда тугатмоқчимиз.

- Клубнинг бугунги кундаги молиявий ҳолати хусусида нималарни айта оласиз?

- Молиявий ҳолатимиз чакки эмас. Клубда маош ўз вақтида берилмоқда. Раҳбарият шу томондан футболчиларни қўллаб-қувватламоқда ва амалий ёрдамини бериб бормоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика