UZ

Сўнгги янгиликлар

00:12Инкапиэ - "Арсенал" футболчиси  0 00:06Нега? Гехининг "Ливерпуль"га трансфери бекор қилинди  0 23:56Адриен Рабьо фаолиятини Италия грандида давом эттиради  0 23:49ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (01.09.2025)  0 23:37Антони МЮни тўлиқ тарк этди  0 23:19CAFA. Тожикистон Афғонистонни мағлуб этди  1 22:57Марко Асенсио энди Туркия клуби шарафини ҳимоя қилади  1 22:43Расман: Расмус Хейлунд "Наполи" футболчиси  1 22:13Туркманистонга қарши ўйин олдидан расмий машғулот  3 21:13Илкай Гюндоганнинг кейинги клуби номи маълум бўлди  4 21:07"Байер" 30 млн. еврога Саудия Арабистони клуби футболчисини сотиб олди  0 20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  9 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   5 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  5 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1

Миржалол Қосимов: "Яқин орада янги келган футболчилар билан шартнома имзолаймиз" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Яқин орада янги келган футболчилар билан шартнома имзолаймиз"

Кеча Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби футболчилари Бекободнинг "Металлург" жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди.

Ушбу учрашувдан сўнг "қалдирғочлар" бош мураббийи Миржалол Қосимовни суҳбатга тортдик.

- "Металлург" жамоасига қарши учрашувда дуранг натижа қайд этилди. Ушбу учрашувдан ҳақида қандай фикрдасиз? Жамоадаги футболчиларни кўриб олдингизми?

- 10 кун мобайнида Чимёнда жисмоний машғулотларини ўтказдик. 17 куни Тошкентга қайтиб келиб тўплар билан ишлаб юбордик. Кеча Бекободнинг "Металлург" жамоасига қарши илк назорат учрашувимизни ўтказдик. Бир неча кундан сўнг Ўзбекистон кубоги чорак финал жавоб учрашуви босқичида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасига қарши баҳс ўтказамиз. "Металлург" билан бўлган ўртоқлик учрашув "Нефтчи"га қарши ўйин олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Ушбу назорат учрашуви футболчиларнинг майдонда бир-бирини тушиниб ҳаракат қилиши учун яхшгина машғулот бўлди. 

- Жамоадан бир қатор футболчилар кетди. Таклиф қилинган янги футболчилар борми?

- Албатта, янги келган футболчилар ҳам бор. "Обод" клубидан Анвар Ғофуров ва Шохруз Норхонов, "Бухоро"дан Шохруҳ Гадоев ва Воҳид Шодиевларни жамоага таклиф қилганман. Ҳозирча фақат Норхонов билан шартнома имзолаганмиз. Қолган футболчилар билан ҳам яқин орада шартнома имзолаймиз. 



Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика