UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  0 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  4 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  3 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  49 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  13

Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалмаймиз" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалмаймиз"

Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган АГМК – "Локомотив" (1:1) учрашувидан сўнг олмалиқликлар бош мураббийи фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Шиддатли, тезкор ва қарши ҳужумларга бой учрашув кўрдик. Ўйлайманки, дуранг адолатли натижа бўлди. Бизда ҳам, "Локомотив"да ҳам бир қанча қулай имкониятлар кузатилди. Ҳеч қандай вақт чўзишларсиз, қизиқарли учрашув гувоҳига айландик. Ҳеч бир жамоа иккинчи рақам остида ўйнамади.

- Сиз футболчилик даврингизда чемпионат ва кубок учрашувига қандай қарагансиз? Ҳозирги футболчилар бунга қандай қарашади?

- Бошқаларни билмадим-у, лекин мен ҳар бир ўйинга астойдил тайёргарлик кўрардим, ҳозир ҳам худди шундай. Майдонга тушгандан кейин ҳаммасини муҳим ҳисоблаб, майдонда астойдил тўп тепиш лозим.

- АГМК ушбу мавсумда бирорта "қуруқ" ўйин ўтказмади, ҳамма учрашувда гол ўтказмоқда. Саволим: сиз Тожикистон чемпионати футболчиси (Андрей Мишенко – таҳр.) эвазига ҳимояни кучайтира олдим, деб ўйлайсизми? Мишенконинг жорий мавсумдаги ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Мавсум эндигина бошланди, ҳали тугамади. Жўжани кузда санаймиз. Тўйдан олдин ноғора чалмаймиз. Ҳозирча ёмон таассурот қолдираётгани йўқ.

- АГМКда ҳужум билан боғлиқ муаммо ҳам кўзга ташланмаяптими? 2 та ҳужумчи билан ҳаракат қилиш ҳақида ўйлаб кўрмаганмисиз?

- Бу ҳақда бошида ҳам айтиб ўтганман. Чемпионат давомида буни амалга оширамиз. Қолаверса, бугун ҳам янги тактик схемада ўйин олиб бордик. Янги тактикани синовдан ўтказдик. Мавсум бошиданоқ кутилмаганда жароҳатлар кузатила бошланди. Секин-аста тўлиқ таркиб бўляпмиз. Вазиятдан келиб чиқиб ҳаммасини татбиқ этамиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика