UZ

Сўнгги янгиликлар

23:23ЖЧ-2026 саралаши. Болгария - Испания, Словакия - Германия ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  2 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  1 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  2 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  9 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0 19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  1 18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7 18:22"Барселона" ва "Арсенал" "Ноттингем Форест" футболчисини нишонга олди  1 17:54"Фулхэм" "Бавария" футболчисини ижарага олди  0 17:28"Арсенал" ярим ҳимоячиси бу йил "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  8

Миржалол Қосимов: "Стадионга қанча мухлис ташриф буюришидан қатъи назар, улар учун майдонга тушамиз" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Стадионга қанча мухлис ташриф буюришидан қатъи назар, улар учун майдонга тушамиз"

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг ярим финал босқичидан ўрин олган ОКМК - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Жудаям зўр ўйини бўлди. Қолаверса, пенальтилар сериясида ғалаба қозонганимиз нур устига аъло нур бўлди. Жамоа мухлислари ва шогирдларимни мазкур ғалаба билан табриклайман. 

- ОКМК пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрганмиди?

- Ўйинда ҳар қандай вазият бўлиши мумкин. Бу ҳам ишимизнинг бир бўлаги. Шу боис, серияга ҳам тайёрлангандик. Майдонга яхши ниятда чиқилади, лекин нима содир бўлишини ўйиндан кейин билиб оласиз. Ғалабадан хурсандман.

- Бугун сиз томондан ҳам, Бабаян томондан ҳам эътирозлар кўзга ташланди. Ҳакамлар бугунги ўйин даражасига мосмиди?

- Ўйин давомида ҳиссиётлари бўлиши табиий. Ўзимда бундай ҳолатлар кўп бўлган. Ҳатто 70 мингдан ортиқ томошабин қаршисида ҳам ўй-фикрлар фақат майдонда бўлади. Бу футболнинг бир қисми. Энг ёмон нарса — беғам бўлиш. Ҳакам икки томон зарарига ҳам ишлаган вазиятлар бўлди.

- Шогирдларингизда ғалабага бўлган кучли иштиёқ кўзга ташланди. Осиё Чемпионлар лигасида шу жиҳат етишмаётгандек...

- Четдан гапириш жудаям осон. Ҳар бир ўйинга ўзига яраша тайёргарлик кўрилади. Майдонга хоҳишсиз тушмаймиз. Бугун бир-бирига муносиб жамоалар майдонга тушди. Хатолар Европа футболида ҳам кузатилади. Биз ҳар бир ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Стадионга қанча мухлис ташриф буюришидан қатъи назар, улар учун майдонга тушамиз. Ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. 

- Ҳақназарий ва Санчес енгил жароҳати сабаб мажбуран захирага олинди. Чемпионлар лигасига қадар бу ўйинчилар тиклана оладими?

- Шу нарса бошни қотирмоқда. Уч кундан сўнг "Сепаҳон"га қарши майдонга тушамиз. Ушбу ўйингача тикланиб олиш ҳам керак. Жароҳатланганлар ҳам бор. Бу ҳам бир синов. Тезроқ тикланишимз керак. Зеро, тил шундай суяксиз нарсаки, ютганингда тепага олиб чиқиб қўяди, муваффақиятсизликка учрасанг, пастга судрайди.


Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика