UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  5 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  0 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европанинг, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  4 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  20 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  9 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  10 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4

Миржалол Қосимов: "Натижадан қониққаним йўқ, барчасини биринчи бўлимда ҳал қилиш керак эди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Натижадан қониққаним йўқ, барчасини биринчи бўлимда ҳал қилиш керак эди"

Суперлига 23-тур доирасидаги "Металлург" — ОКМК (1:1) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

— Биз учун чемпионат якунига яқинлашган сари ўйинлар оғир тус олмоқда. Бугунги баҳсда натижадан ҳам, ўйиндан ҳам қониқмадим. "Нефтчи"га қарши ўтказган баҳсимизнинг 2-таймидаги ўйиннинг ярмини ҳам кўрмадим. Ҳаммасини биринчи таймда ҳал қилиш керак эди. Қолаверса, Арихиро ҳам бир метрдан бўш қолган дарвозани ишғол этиши керак эди. Гол урмасанг барча ҳаракатларинг нолга тенг. Биздан пастдаги жамоалар ҳам анча яқинлашиб қолди. Бу эса асабийликни оширади, шу сабаб натижадан қониққаним йўқ. Бугун дербига хос ўйин кўрдик.


— Иккинчи ўрин учун имконият қандай деб ҳисоблайсиз?

— Айтганимдек, ўзимизни оғир вазиятга тушириб қўймоқдамиз. "Сўғдиёна"га қарши Жиззахда ҳам ёмон ўйин кўрсатмадик, фақатгина сўнгги дақиқаларда стандартдан тўп ўтказиб юбордик. "Нефтчи"га қарши ва бугунги ўйинда ҳам яхши ўйин кўрсатдик, асосийси вазиятлардан фойдаланиш керак. Нима бўлган тақдирда ҳам охиригача курашамиз. Авваламбор, комбинатимизнинг 75 йиллик байрамига ғалаба туҳфа этмоқчи эдик, аммо доим ҳам истаган нарсамиз рўй беравермайди. Уларни байрам билан табриклаймиз.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика