UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Дилшод Раҳматов: "Гватемала бизга сўнгги сониягача курашиш кераклигини ўргатди. Мураббийларимиз яхши маънода жуда қаттиққўл"  0 00:53Париж-2024. Япония ва Ироқ ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  4 00:50Хосе Венансио Лопес: "Бизга барқарорлик етишмаяпти. Ушбу муаммога имкон қадар тезроқ ечим топишимиз керак"  0 00:26Расман: Саидазамат Мирсаидов - “Навбаҳор” футболчиси!  1 23:53Тимур Кападзе: "Жамоа ўйинидан қониқдим. Рақибимиз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эди"  18 23:34Расман: Санжар Қувватов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  2 23:17"Ҳаётим давомида бунақа циркни кўрмаганман" – Хавьер Маскерано  18 23:10Париж-2024. Аргентина - Марокаш 1:2, Аргентинанинг сўнги дақиқада урган голи ҳисобга олинмади  1 23:03Расман: Сардор Рашидов – "Навбаҳор" футболчиси!  17 22:50Париж-2024. Ўзбекистон - Испания 1:2, Шомуродов тарихий гол урди, Нематов пенальтини қайтарди  5 22:40Қандай қилиб?! Аргентинанинг 90+16-дақиқа урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди. Марокаш ғалаба қозонди!  18 22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  8 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  8 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  53

Миржалол Қосимов: "Майдонда иккита бир-бирига мос жамоа кураш олиб борди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Майдонда иккита бир-бирига мос жамоа кураш олиб борди"

Бугун бўлиб ўтган АГМК - "Навбаҳор" баҳсидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.



Бунда иштирок этган АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов қуйидаги фикрларни билдирди.

- Иккита бир-бирига муносиб жамоа кураш олиб борди. Биринчи таймда "Навбаҳор" яхши ўйин кўрсатди ва иккинчи бўлимда биз кучлироқ ҳаракат қилдик. Натижада баҳс 1:1 ҳисобида якун топди. Ўйлайманки, ўйин кўпчиликка ёқди. Фурсатдан фойдаланиб йигитларга миннатдорчилик билдираман, чунки футболчиларимиз охиригача кураш олиб боришди. Ваҳоланки ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.


- Охирги учта турдан бери негадир АГМКнинг биринчи бўлимда ўйини чиқмаётгандек?

- "Локомотив" билан кечган баҳсда ҳар икки бўлимда яхши ҳаракат қилдик деб ўйлайман. Энди ўйин билан ўйиннинг фарқи бор. Масалан, ЕЧЛ финалида "Бавария"нинг ҳам биринчи таймда ўйини қовушмади, ПСЖ ютиб кетиши ҳам мумкин эди. Бугунги баҳсда иккинчи таймдаги ҳаракатларимиз яхши чиқди. Қолаверса тактикамиз ҳам иш берди.


- 1:1 натижасини сенсация деса бўладими?

- Бундай демаган бўлардим. Айтиб ўтганимдек, иккита бир-бирига мос жамоа кураш олиб борди. Футбол шуниси билан қизиқ. Гоҳ ютишинг, гоҳ ютқазиб қўйишинг мумкин. Бугун эса дуранг қайд этилди. Тўғри, бугун рақиб сафида Ғофуров, Ғуломов каби футболчилар ўйнамади, лекин "Навбаҳор" таркиби барибир кучли эди. 


- Акмал Шораҳмедов майдонга тушмагани сабаби нимада? 

- Қисқа фурсат ичида ўйинлар ўтказяпмиз, бунинг натижасида таркибда ротация амалга ошяпти. Шу боис бугун Шораҳмедовга дам бердик. Қолаверса кўп футболчиларимиз касал бўлиб тузалишди ҳам. Сафимизда 11-12 нафар футболчи касал бўлиб қолди. Шу боис кўпчилик ҳали 90 дақиқага тайёр эмас.

Рейтинг: +6   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика